АҚШ Давлат Котиби Майк Помпео дунёдаги диний эркинликларнинг аҳволига доир навбатдаги йиллик ҳисоботни тақдим этган.
У Ўзбекистондаги "яхши янгиликлар"ни олқишлаган ва Президент Мирзиёев ҳукуматини диний эркинликлар доирасини кенгайтириш, жумладан, болаларнинг масжидга боришларига рухсат беришга чақирган.