Қуръонга кўра, Аллоҳ Одаматони лойдан ўзининг ердаги ўринбосари (халифа) сифатида яратиб, унга ўз руҳидан жон ато этган. Одамато Абулбашар (инсоният отаси) деб ҳам аталади. Исломда Одамато биринчи пайғамбар ҳисобланади. Аллоҳ Одаматога барча нарсаларнинг номларини ўргатди ва бу билан уни фаришталардан юқори қўйди, фаришталарга Одаматога бош эгиб сажда қилишни буюрди. Фақат Иблис сажда қилишдан бош тортди. Иблис такаббурлиги ва саркашлиги туфайли жаннатдан қувилди. Одамато жуфти ҳалоли Момоҳаво билан жаннатда яшаб, уларга барча неъматлардан ейишликка рухсат берилди, фақатгина бир дарахтнинг мевасидан ейиш тақиқланди (Аъроф сураси, 19—21-оятлар). Иблис Одамато билан Момоҳавони алдаб, тақиқланган дарахт мевасини едиради. Бунинг жазоси эвазига улар жаннатдан чиқарилиб, уларнинг авлодлари ерда яшашга ва меҳнат қилишга маҳкум этилади.
Мусулмонлар Одам биринчи яратилган инсон ва пайғамбар эканлигига ишонадилар. Исломнинг муқаддас китоби Қуръонда Одам Ато ҳақида етти бошқа-бошқа жойларда ёзилган.
Исломда Одамни тупроқдан яратилганлигига ва Оллоҳ Одамга ягона ақлли мавжудот бўлгани учун бошқа жонзотларга ўргатмаган нарсаларни унга ўргатганлигига ишонилади. Оллоҳ фаришталарга Одамга сажда қилишни буюради, лекин Иблис кибри туфайли унга сажда қилмайди. Кибри сабабли у Жаннатдан ҳайдалади. Базилар Иблисни исёнкор фаришта бўлганига ишонсаларда, Қуръонда Қоф сурасида Иблис фаришта эмас, балки жин (оловдан яратилган) эканлиги ифода этилган.
Одамга жуфт қилиб биринчи аёл, Момо Ҳавво яратилади. Оллоҳ уларга Жаннатда битта дарахтнинг мевасидан ташқари ҳамма меваларни ейишга руҳсат беради. Бир куни иблисга ишониб ейиш ман қилинган мевани ейдилар. Бу итоатсизлик туфайли Оллоҳ уларни Жаннатдан ҳайдайди ва Ер юзига юборади. Ер юзида кўпайишадилар.
Ислом маданиятида катта аҳамиятга эга бўлган бу қисса кейинчалик бир қанча маданий ва диний оқимларнинг таъсири туфайли янада афсонавий ва Қуръондагидан фарқли тус олади. Бугунги кунда бу қиссанинг бир биридан фарқли кўп вариантлари бор.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев