Предыдущая публикация
эшигингни оч,
Мен шу ерда тушиблар қолай..
Сарҳадингда кун кўрмадим ҳеч,
Энди ўша чинимга борай..
Дунё..қўйвор ёқамни, абгор,
Бўйсинмас бу юрагим сенга,
Яна қайта келсам гар такрор,
Осилмасдим ҳеч ҳам
бўйнингга..
" Дунё...."
Дунё..палланг тутгин баробар..
Ғаму шодлик бўлсин меъёрда.
Ким ватанда..кимдир дарбадар,
Шундай қисмат ёзма бировга..
Дунё..қўйнинг зулумот тўла.
Макру ҳийла сарбаланд турар..
Мана , очиб бағрингга қара,
Миллиардингдан ярми ёш
тўкар!!
Дунё , тўхта эшигингни оч,
Мен шу ерда тушиблар қолай..
Бўлмасидан балолардан кеч,
Шу ҳолингда сен ила қолай!!!


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев