Шу вақт онаси кириб келди ва табассум билан, охиста қизидан сўради:
••••“Асалтойим, ойижонингга шу олмаларингдан бирини берасанми?” Шунда қизалоқ онасига бир муддат қарадида, шарт олмани бирини тишлаб олди ва тезда яна иккинчи олмани хам тишлаб қўйди.
•••Онаси буни кўриб юзидаги табассум музлади, хафсаласи пир бўлди лекин буни қизчасига билдирмасликка ўзида шижоат топа олди, сабр қилди. Қизи эса дархол тишланган олмалардан бирини онасини қўлига тутқазиб, шундай деди: “Ойижон, мана буниси Сизга, шуниси ширинроқ экан”.
••••Сиз ким бўлсангиз хам, қанчалик хаёт тажрибангиз кўп бўлса хам, ўзингизни шу қадар билимдонман деб хисобласангиз хам, хар доим хукм чиқаришни ортга суринг. Бошқаларга имкон беринг, ўзлари тушунтириб беришсин. Сиз кўриб, эшитиб турган нарса хақиқат бўлмаслиги мумкин. Хeч қачон бировлар учун хулоса чиқариб қўйманг. Юқоридаги хикояда агар она шошқалоқлик ёхуд ғазаб билан қизига қўполлик қилганда ёки юзига тарсаки туширганда қиз қанчалик рухий синишини тасаввур қилолсангиз керак. Бекорга доно халқимиз, “…берди” сини айтгунча бошини ёрмагин демаган…


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев