___Боболарим кафтидаги юлдузим,
___Жаннатлардан сувлар ичган илдизим,
___Жаннат маконим менинг, Ўзбекистон,
___Жон ичра жоним менинг, Ўзбекистон!
___Самандарсан – оловлардан соғ чиққан,
___Бузрукворсан – етти ўғли шоҳ чиққан,
___Алпомишсан – кўксидан чақмоқ чиққан,
___Ўлмас достоним менинг, Ўзбекистон,
___Жон ичра жоним менинг, Ўзбекистон!
___Ялпиз атрин билмас деҳқон бўлгайми?
___Тинчлик қадрин билмас ўғлон бўлгайми?
___Юртин севмас одам инсон бўлгайми?
___Нури иймоним менинг, Ўзбекистон,
___Жон ичра жоним менинг, Ўзбекистон!
___Неча аср кўз ёшларин ютган эл,
___Соҳибқирон қайтишини кутган эл,
___Юртбошини суйиб, бошда тутган эл,
___Ўзбекистоним менинг, Ўзбекистон,
___Жон ичра жоним менинг, Ўзбекистон!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев