шеърим бир касида,
Тирикчилик улкасида, Рузгор
копи елкасида, Дунё кезар
мусофирлар. Лутфи тушмас хеч
тилидан, Иймон кетмасдур
дилидан, Айтинг кандок уз
элидан, Умид узар мусофирлар.
Бир Хак учун сигиндим, деб, Узга
юртда огриндим, деб, Ватанимни
согиндим, деб, Кунгил бузар
мусофирлар. Хам сабру, хам сина
бирлан, Гохи дарду-гина бирлан,
Билсак агар игна бирлан, Кудук
казар мусофирлар. Кайтса уйлар
к,урмок булиб, Давру даврон
сурмок булиб, Бориб туйлар
килмок булиб, Режа тузар
мусофирлар. Сабр сангин
тишламокка, Шу юртларда
кишламокка, Бахоргача
ишламокка, Тахмин чизар
мусофирлар. Согинч йуллаб
оиласига, Хам отаю- онасига,
Симсиз гушак оинасига, Мактуб
ёзар мусофирлар. Такдирда шу
экан, дея, Вактнинг узи хакам дея,
"ВАТАН ТИНЧМИ, АКАМ" дея, Багрим
эзар мусофирлар. Асли дунё бир
кам дейди, Умрим утсин бекам
дейди, Оилам, болам, чакам
дейди, Кун утказар мусофирлар.
Дардкаш хаёт хирмонида,
Россиянинг урмонида, Чин
машаккат уммонида, Тинмай
сузар мусофирлар. Олинг бир пас
тиним энди, Дардларингиз айтинг
энди, Ватан сари кайтинг энди,
Умригузар мусофирлар. Ушбу
шеърим бир касида, Тирикчилик
улкасида, Рузгор копи елкасида,
Дунё кезар мусофирлар
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3