
сураларни ўқиш мумкин?
Савол: Ассалому алайкум. Бизда бирор банда ҳаётдан кўз юмганидан кейин унга атаб Фотиҳа сураси ва унинг кетидан 3 марта Ихлос сураси тиловат қилинади. Шу тўғрими? Илтимос, қандай сураларни ўқисак тўғри бўлади ва улардан кейин қандай дуолар қилиниши кераклиги ҳақида навбатма-навбат батафсил жавоб берсангиз. Чунки, таъзияга борганда қайси сураларни ўқишни ва ундан кейин қандай дуолар қилишни билмаслик яхши эмас. Айнан бу борада жуда кўплаб исломий сайтлардан излаб керакли жавобларни топмагач, сизга мурожаат қилишга мажбур бўлдим. Жавоб учун олдиндан катта раҳмат. Аллоҳ сиздан рози бўлсин!
Жавоб: Ва алайкумус салом. Маййитга атаб Фотиҳа ва Ихлос сурасини уч марта ўқиш яхши. Ҳадиси шарифларда Ихлос сураси Қуръоннинг учдан бирига тенг экани айтилган. Шу сабаб ҳам бу билан тўлиқ Қуръон хатмининг савоби маййитга бағишланган бўлади. Бу бидъат ёки шариатда мавжуд бўлмаган амал эмас. Бунга кучли далиллар бор. Ихлос сураси
Қуръоннинг учдан бирига тенг экани Бухорий ва Муслим каби ишончли муҳаддислар томонидан
ривоят қилинган.
ْﻦَﻋ ﻲِﺑَﺃ َﺓَﺮْﻳَﺮُﻫ َﻲِﺿَﺭ ُﻪﻠﻟﺍ ُﻪْﻨَﻋ :َﻝﺎَﻗ َﻝﺎَﻗ ُﻝﻮُﺳَﺭ ِﻪﻠﻟﺍ ﻰَّﻠَﺻ ُﻪﻠﻟﺍ ِﻪْﻴَﻠَﻋ :َﻢَّﻠَﺳَﻭ ﺍﻭُﺪُﺸْﺣﺍ ﻲِّﻧِﺈَﻓ ُﺃَﺮْﻗَﺄَﺳ ْﻢُﻜْﻴَﻠَﻋ َﺚُﻠُﺛ ِﻥﺁْﺮُﻘْﻟﺍ َﺪَﺸَﺤَﻓ ْﻦَﻣ َﺪَﺸَﺣ َّﻢُﺛ َﺝَﺮَﺧ ِﻪﻠﻟﺍ ُّﻲِﺒَﻧ ﻰَّﻠَﺻ ُﻪﻠﻟﺍ َﻢَّﻠَﺳَﻭ ِﻪْﻴَﻠَﻋ َﺃَﺮَﻘَﻓ ْﻞُﻗ َﻮُﻫ ُﻪﻠﻟﺍ ٌﺪَﺣَﺃ َّﻢُﺛ َﻞَﺧَﺩ َﻝﺎَﻘَﻓ ﺎَﻨُﻀْﻌَﺑ :ٍﺾْﻌَﺒِﻟ ﻲِّﻧِﺇ ﻯَﺭُﺃ ﺍَﺬَﻫ ٌﺮَﺒَﺧ ُﻩَﺀﺎَﺟ ْﻦِﻣ ِﺀﺎَﻤَّﺴﻟﺍ َﻙﺍَﺬَﻓ ﻱِﺬَّﻟﺍ َّﻢُﺛ ُﻪَﻠَﺧْﺩَﺃ َﺝَﺮَﺧ ِﻪﻠﻟﺍ ُّﻲِﺒَﻧ ُﻪﻠﻟﺍ ﻰَّﻠَﺻ ِﻪْﻴَﻠَﻋ َﻢَّﻠَﺳَﻭ :َﻝﺎَﻘَﻓ ﻲِّﻧِﺇ ُﺖْﻠُﻗ :ْﻢُﻜَﻟ ُﺃَﺮْﻗَﺄَﺳ ْﻢُﻜْﻴَﻠَﻋ َﺚُﻠُﺛ ِﻥﺁْﺮُﻘْﻟﺍ َﻻَﺃ ﺎَﻬَّﻧِﺇ ُﻝِﺪْﻌَﺗ َﺚُﻠُﺛ .ِﻥﺁْﺮُﻘْﻟﺍ ُﻩﺍَﻭَﺭ ٌﻢِﻠْﺴُﻣ ُّﻱِﺬِﻣْﺮِّﺘﻟﺍَﻭ ُﺪَﻤْﺣَﺃَﻭ ُّﻲِﻘَﻬْﻴَﺒْﻟﺍَﻭ ﻮُﺑَﺃَﻭ .ﻰَﻠْﻌَﻳ
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир куни: “(Бир жойга) йиғилинглар, мен сизларга Қуръоннинг учдан бирини ўқиб бераман”, дедилар. Бас, йиғилган йиғилди, (йиғилмаган йўқ). Кейин Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам чиқиб, “қул ҳуваллоҳу аҳад”ни ўқидилар ва (ҳужраларига) кириб кетдилар. Бизлардан баъзиларимиз бир-бирига: “Мен бу хабар у зотга осмондан келган, деб биламан. Ана шу сабаб у зот (ҳужраларига) кириб кетдилар”, деди. Сўнгра Аллоҳнинг Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва саллам чиқиб, “мен сизларга Қуръоннинг учдан бирини ўқиб бераман, дедим-ку. Билингларки, албатта у (Ихлос сураси) Қуръоннинг учдан бирига тенг”, дедилар” (Муслим, Термизий, Аҳмад, Байҳақий ва Абу Яъло ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ихлос сураси Қуръоннинг учдан бирига тенг эканини маълум қилиш учун саҳобаларни бир жойга йиғилишга чақирганлар. Бу айтиладиган хабарнинг муҳимлигидан дарак беради. Агар муҳим бўлмаганида атайин шу нарса учун бир жойга тўпламаган бўлардилар саҳобаларни.
ْﻦَﻋَﻭ ﻲِﺑَﺃ ِﺀﺍَﺩْﺭَّﺪﻟﺍ َﻲِﺿَﺭ ُﻪﻠﻟﺍ ُﻪْﻨَﻋ ْﻦَﻋ ِّﻲِﺒَّﻨﻟﺍ ﻰَّﻠَﺻ ُﻪﻠﻟﺍ ِﻪْﻴَﻠَﻋ َﻢَّﻠَﺳَﻭ :َﻝﺎَﻗ ُﺰِﺠْﻌَﻳَﺃ ْﻢُﻛُﺪَﺣَﺃ ْﻥَﺃ َﺃَﺮْﻘَﻳ ﻲِﻓ ٍﺔَﻠْﻴَﻟ َﺚُﻠُﺛ ِﻥﺁْﺮُﻘْﻟﺍ :ﺍﻮُﻟﺎَﻗ َﻒْﻴَﻛَﻭ ُﺃَﺮْﻘَﻳ َﺚُﻠُﺛ ِﻥﺁْﺮُﻘْﻟﺍ :َﻝﺎَﻗ ْﻞُﻗ َﻮُﻫ ُﻪﻠﻟﺍ ٌﺪَﺣَﺃ ُﻝِﺪْﻌَﺗ َﺚُﻠُﺛ .ِﻥﺁْﺮُﻘْﻟﺍ ُﻩﺍَﻭَﺭ ُّﻱِﺭﺎَﺨُﺒْﻟﺍ ٌﻢِﻠْﺴُﻣَﻭ ُّﻱِﺬِﻣْﺮِّﺘﻟﺍَﻭ ُّﻲِﺋﺎَﺴَّﻨﻟﺍَﻭ ﻲِﻓ ِﻦَﻨُّﺴﻟﺍ ﻯَﺮْﺒُﻜْﻟﺍ ُّﻲِﻣِﺭﺍَّﺪﻟﺍَﻭ .ُّﻲِﻧﺍَﺮَﺒَّﻄﻟﺍَﻭ ُّﻲِﻘَﻬْﻴَﺒْﻟﺍَﻭ َﻥﺎَّﺒِﺣ ُﻦْﺑﺍَﻭ ُﺪَﻤْﺣَﺃَﻭ
Абу Дардо розийаллоҳу анҳу ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Сизлардан бирон киши кечаси
Қуръоннинг учдан бирини ўқишга қодир эмасми?” деб
сўрадилар. Одамлар: “Қандай
қилиб Қуръоннинг учдан бирини ўқийди” дейишди. У зот: “Ихлос
сураси Қуръоннинг учдан бирига тенг”, дедилар” (Бухорий, Муслим, Термизий, Насоий [1], Доримий, Аҳмад, Ибн Ҳиббон,
Байҳақий ва Табароний ривояти).
Бу ривоятда Ихлос сурасини бир марта ўқиган банда Қуръоннинг учдан бирини (ўн пора) ўқиганлик савобига эга бўлиши таъкидланмоқда.
Баъзи уламолар ривоятнинг зоҳиридан келиб чиқиб, бу
Қуръоннинг маъносига нисбатан айтилган. Қуръон ҳукмлар,
хабарлар ва тавҳид масалаларидан иборат. Ихлос сурасида тавҳид баён қилинган. Шу нуқтаи назардан Ихлос сураси Қуръоннинг учдан бирига тенг
эканини айтишган. Улар бу фикрларини Абу Дардо розийаллоҳу анҳу томонидан
қилинган ривоят билан
қувватлайдилар. Унда
айтилишича, Набий соллаллоҳу
алайҳи ва саллам Қуръонни уч қисмга бўлганлар. Ихлос сурасини унинг бир қисми қилганлар.
Бирон-бир жойга таъзияга борганда инсонларни тақвога,
умрни ғанимат билиш, ўлимни эслаш, яқинларидан
ажраганларни сабр-тоқатга чақирувчи оятларни ўқиш, маййит
ҳаққига истиғфор айтиш яхши саналади. Аллоҳ таоло Қуръони
каримда дунёдан ўтиб кетган мўминлар ҳаққига мағфират
сўрашни таълим берган. Таъзияда Бақара сурасидаги
“валанаблуваннакум...” деб бошланувчи оятни (Бақара, 155-157), Залзала, Такосур, Ихлос
сураларини ўқиш, кетидан Ҳашр
сурасининг 10-оятидаги “роббанағфир ланаа...” дуосини
ўқиш яхшидир. Яна бунда банда хоҳлаган оятларини ўқиши
мумкин. Иложи бўлса, энг фазилатли экани хабар қилинган сура ва оятлар ўқилса, савоби улуғ бўлади. Маййит ҳаққига арабча ёки ўзбек тилида дуо қилишнинг фарқи йўқ. Муҳими дуода ихлос
бўлса бас. Бу борада кўп тўхталиш мумкин. Биз сизга қисқа
маълумотларни бериш билан чекландик. Насиб қилса, мавриди
келиб, сайтимизда бу борада тўлиқроқ маълумотларни тақдим
этамиз.
[1] Насоий ушбу ривоятни “Ас- сунанул кубро”да келтирган.
Манба: muxlis.uz


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев