Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким пардани очиб, унга изн берилишидан олдин ичкарига кўз тикса ва уй аҳлининг авратини кўрса, ўзига ҳалол бўлмаган чегарани бузган бўлади. Агар у ичкарига кўз тиккан пайтда қаршисидан бир киши чиқиб унинг кўзини ўйиб олса, мен қарши эмасман. Агар бир киши ёпилмаган пардасиз эшик олдидан ўтаётиб назар солса, унга гуноҳ ёзилмас. Гуноҳ уй аҳлига бўлади», дедилар».
(Имом Термизий ривоят қилган).
Шарҳ:
Чунки ҳар бир уй аҳли ўзини ўзи сатр қилиш мажбуриятида. Эътиборсизлик қилиб уйини очиқ-сочиқ ҳолда қолдирмаслиги лозим.
Тепада ҳам шунга ўҳшаш ҳадислар ташлаганмиз.
Сабаби ҳаммасида озгинадан фарқли жойлари бор.
Уйда чақиргандан неча марта чақириш керак ким деса исмини айтиш ва кўчада ўтганда уйга назар солиш ва ҳ.з эди.
Бу ҳадис ҳам ўша ҳадислар давоми сал бошқачароқ.
Айтиб қўйишим сабаби битта ҳадисни 3-4 марта ташланди дейилмаслиги учун.
Шу билан изн сўраш ҳақида оҳирги ҳадис тугади.
Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 37
🌾🌾🌾🌾🌾🌾
#Ҳадис_528
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кўпайтирувчилар қиѐмат куни озайтирувчидирлар. Илло, кимга Аллоҳ яхшиликни берган бўлсаю, у ўнгига ва чапига, олдига ва ортига пуфлаган ва у билан яхшилик қилган бўлса, мустаснодир», дедилар».
(Имом Бухорий ривоят қилган).
Шарҳ:
Бу дунѐда мол-дунѐни кўпайтирувчилар охиратда савоб ва мартабаларини озайтирувчилардир. Фақат бир тоифа мол-дунѐни кўпайтирувчилар ундай бўлмайдилар. Уларга Аллоҳ таоло яхшиликни — мол-дунѐни берган бўлади. Аммо улар ўша мол-дунѐни ҳар тарафга Аллоҳ таолони рози қиладиган тарзда сарфлайдилар, яъни, ўзларига берилган мол-дунѐни фақат яхшиликка сарфлайдилар. Ана ўшалар охиратда савоб ва даражаларини кўпайтирувчилардир.
Ҳадис ва Ҳаёт 36
🌾🌾🌾🌾🌾🌾
#Ҳадис_529
حَدَّثَنَا إِسْمَاعِيلُ قَالَ: حَدَّثَنِى مَالِكُ بْنُ أَنَسٍ عَنْ عَمِّهِ أَبِى سُهَيْلِ بْنِ مَالِكٍ عَنْ أَبِيهِ أَنَّهُ سَمِعَ طَلْحَةَ بْنَ عُبَيْدِ اللَّهِ يَقُولُ:
جَاءَ رَجُلٌ إِلَى رَسُولِ اللَّهِ — صلى الله عليه وسلم — مِنْ أَهْلِ نَجْدٍ ، ثَائِرُ الرَّأْسِ ، يُسْمَعُ دَوِىُّ صَوْتِهِ ، وَلاَ يُفْقَهُ مَا يَقُولُ حَتَّى دَنَا ، فَإِذَا هُوَ يَسْأَلُ عَنِ الإِسْلاَمِ فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ — صلى الله عليه وسلم: « خَمْسُ صَلَوَاتٍ فِى الْيَوْمِ وَاللَّيْلَةِ ». فَقَالَ: هَلْ عَلَىَّ غَيْرُهَا ؟ قَالَ: « لاَ ، إِلاَّ أَنْ تَطَوَّعَ » . قَالَ رَسُولُ اللَّهِ — صلى الله عليه وسلم: « وَصِيَامُ رَمَضَانَ » . قَالَ: هَلْ عَلَىَّ غَيْرُهُ ؟ قَالَ: « لاَ ، إِلاَّ أَنْ تَطَوَّعَ » . قَالَ: وَذَكَرَ لَهُ رَسُولُ اللَّهِ — صلى الله عليه وسلم — الزَّكَاةَ . قَالَ: هَلْ عَلَىَّ غَيْرُهَا ؟ قَالَ: « لاَ ، إِلاَّ أَنْ تَطَوَّعَ » . قَالَ: فَأَدْبَرَ الرَّجُلُ وَهُوَ يَقُولُ: وَاللَّهِ لاَ أَزِيدُ عَلَى هَذَا وَلاَ أَنْقُصُ . قَالَ رَسُولُ اللَّهِ — صلى الله عليه وسلم: « أَفْلَحَ إِنْ صَدَقَ » .
Талҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтди:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хузирларига Нажд ахлидан сочлари тўзиган бир киши келди. Овозининг ғўлдираши эшитилар, нима деяётганини эса фаҳмлаб бўлмас эди. Кейин у яқин келди. Билсак, Ислом ҳақида сўраётган экан. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Бир кеча-кундузди беш маҳал намоз дедилар. Зиммамда бундан бошқа нарса ҳам борми? деди. Йўқ, лекин ўз ихтиёринг билан қилишинг (мумкин) дедилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон рўзасини тутиш ҳам дедилар. Зиммамда бундан бошқа нарса ҳам борми? деди. Йўқ, лекин ўз ихтиёринг билан қилишинг (мумкун) дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга закотни зикр қилдилар. Зиммамда бундан бошқа нарса ҳам борми? деди у. Йўқ, лекин ўз ихтиёринг билан қилишинг (мумкун) дедилар. Шунда ўша одам: Аллоҳга қасамки, бундан зиёда ҳам қилмайман, кам ҳам қилмайман, дея орқага қайтди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Агар гапида турса, нажот топди," дедилар.
(Саҳиҳул Бухорий Олтин Силсила китобидан)
Ибн Ражаб роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
"Бадавий Фарз намозга, Фарз бўлган закот ва Хаж амалларига ва нафл ибодатларига хеч нарса қўшмаслик назарда тутилган эди. Ва У албатта, Исломнинг хеч бир қонун қойдаларини, Фарзларни ва бошқаларни бажармаслигни назарда тутмаган"
"Жомиул - Улум Вал Хикам" 225 бет

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев