Юрак ёнар ёнар чўғ
Армонларга қилиб дўқ,
Сендан бошқа дардим йўқ,
Севар ёрим Дилижон!!
Эй қошлари қаройим,
Ўзим бахтинг бўлойин,
Мухаббат деб ўлойин,
Бахтлимисан Дилижон!!
Сен кўзлари сузигим,
Бармоғингда узугим,
Зухролардан тузугим,
Ахдлимисан Дилижон!!
Ушласам гар қўлингдан,
Тутсам нозик белингдан,
Гуллар унар йўлингдан,
Паримисан Дилижон!!
Ой юзинг ўхшар кунга,
Сочинг ўхшайди тунга,
Юрак кўнади шунга,
Нозанинсан Дилижон!!
Уммон кўзинг қароғинг,
Нақш олмадир ёноғинг,
Ғунча лаби дудоғинг,
Малойиксан Дилижон!!
Тўхта севиб қолдим Ҳой,
Юрагингдан бергин жой,
Энди менинг ҳолим вой,
Куйдиради Дилижон!!😊