📝Катта бўлсам, Фаррош бўламан!
Бошланғич синф ўқитувчиси бўлганим учун ҳам ёш болаларнинг психологиясини яхши биламан. Улар беғубор ва самимий бўлишларига қарамай, гоҳида бироз бешафқат ва адолатсиз ҳам бўла оладилар. Назаримда, бу уларда ҳали виждон тушунчаси ва туйғуси шаклланмаганидан бўлса керак. Лекин, биз катталардан фарқли ўлароқ, бир-бирига ноҳақлик қилиб, аразлашиб қолган болалар жуда тез фурсатда яна апоқ-чапоқ бўлиб кетаверадилар. Гина сақламайдилар, бир-бирларидан алам олишни ўйламайдилар. Яқинда ўзим раҳбарлик қиладиган учинчи синфда кўнгилсизлик рўй берди: отаси кўчада фаррош бўлиб ишлайдиган бир ўқувчимни бошқа ўқувчилар мазах қилиб, яккалаб қўйишибди.
– Улар: Сенинг о