ЭЙ ҚОРИЯМ СЕН ХАМ МЕНИ КУТЯПСАНМИ?
Кўнглим сендан ўзга ёрни хушламаган,
Хануз иймон этагидан тутяпсанми?
Қўлларидан номаҳрам зот ушламаган,
Эй қориям сен хам мени кутяпсанми?
Мен эса бил соғинчдан қон ютмоқдаман,
Садоқатли ошиқ йўлин тутмоқдаман,
Сенла ришта боғламоғим кутмоқдаман,
Эй қориям сен хам мени кутяпсанми?
Мен зинодан ўзни сақлаш учун омон,
Сабр айлаб рўза тутмоқдаман хамон.
Тун чоғини шу қадар хам кўрдим ёмон,
Эй қориям сен хам мени кутяпсанми?
Қандоқ бўлсин юрагимда шубҳадек доғ,
Фақатгина Қуръон бўлса сен кезган боғ.
Жуфт бўлурмиз кўклам қадар Хақ қўйса соғ,
Эй қориям сен хам мени кутяпсанми?
Йиллардирким мактуб келар неча-неча-
Гўзаллардан ,мазмун бир: Бах