Худо берсин!
Шифо истар кўнгулларга,
Шифо берсин, шифо берсин.
Ибо истар кўнгулларга,
Ибо берсин, ибо берсин.
Неки иста чин юракдан,
Ҳақиқий чиқсин тилакдан,
Меҳнат қил келса билакдан,
Худо берсин, Худо берсин.
Қўлинг бўлсин мудом очиқ,
Бироқ бўлма очиқ-сочиқ,
Қўлингдан келса ойга чиқ,
Худо берсин, Худо берсин.
Тарбия ол устозингдан,
Минг мурид юрсин изингдан,
Нур ёғсин барно юзингдан,
Худо берсин, Худо берсин.
Бўл қурувчи, бўл муаллим,
Халоскор бўл, бергин таълим,
Шунда ҳам кўп дема ақлим,
Худо берсин, Худо берсин.
Баланд бўлма ўз отангдан,
Ё қочма сен қайнотангдан,
Хомтама бўлмай оғангдан,
Худо берсин, Худо берсин.
Деб юр доим "ака ҳорманг,
Келгунимча чарча