1. Бировнинг шахсий ҳаётига аралашиш, уни оммага олиб чиқиш динда қабоҳат, қонунда жиноятдир.
2. Шахсий ҳаётдаги низони икки томонни эшитиб, мурожаат қилинган ҳакам ҳукм қилади. Бир томоннинг гапи билан омма муҳокама қилиши, камида ғийбат ва туҳматга сабаб бўлади.
3. Оилавий масалаларда аёлнинг ҳиссиётга тез берилиши, асаби тез қулаши ҳисобга олиниши керак.
4. Мен ҳеч қайси аудиони эшитмадим. Чунки мени ҳакамликка таклиф қилинмаган ва юқоридаги уч бўлимга иқрор бўлганман.
5. Охирги нафасимизни олгунча синов ва фитнадамиз. Ҳеч биримизнинг ҳаётимиз сокин ва қониқарли ўтиши кафолатланмаган. Бировнинг пардасини йиртганнинг пардасини Аллоҳ йиртади!
Аллоҳдан, дунё, аёл, мол-мулк ва ўлим