*Устоз Муҳаммад Юсуф хотирасига.*
Устоз Муҳаммадни хотирлаб бугун,
Қўлга қалам олиб ёзмоқда шоир
Қаламкаш кўнглида хавотир тугун,
Мавзу топилмайди шоирга доир.
Севги муҳаббатни оламга ёйган,
Юракка яқин шеър шодалари бор.
Най бирла , май бирла қаламга олган,
Кўнгилга хуш ёққан садолари бор.
Шоир шеърларида Ватан муқаддас,
Ястаниб турибди ашъорларида.
Яшайди биз билан ҳар дам ҳам нафас,
Соғинчли шеърларнинг сарловҳасида.
Куйга солиб куйлаб нафис байтини,
Элга машҳур бўлган хонандалар бор.
У ёзган ҳар мисра , ҳар бир қайдини
Ўқиб ором олган хаста диллар бор.
Шарқироқ сойларда шоир сўзлари,
Қиру адирлардан ўчмас излари.
Мангу порлаб турар унинг кўзлари
Бахтидан мастона гўзал қизлари,
Дей