Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
~ Сабр ва Бахт ~ Дунё дарди билан қизиқ Хаёт ташвиш билан ширин Сабр қилсанг ортида Бахтинг турар яширин Сабр билан бахт билсанг Бир бирига тенгдошдир Сабрдан кейин бахт келар Демак улар йўлдошдир Беғам юрган беташвиш Одамзотни кўрмайсан Хамманинг қалбин билсанг Асло нолиб юрмайсан Кўпчиликнинг дардига Даво излаб юрганлар Дунёнинг бор азобин Ишон улар кўрганлар Бу дунё жаннат эмас Туш мисоли ўтяпти Сен ёлғизмас ким қайда Кимнидир зор кутяпти Остонангда турган бахт Нолисанг қайтиб кетар Унутма шох гадо хам Битта кафанда кетар Шунчаки сўзсиз кутиб Ўтказмагин вақтингни Ихлос билан Оллохдан Сўраб олгин бахтингни!