Дард йиғилиб келса, қаватма
қават,
Тақдир зарба берса, айламай
шафқат,
Танда куч қолмаса, қолмаса
тоқат,
Бир гапни қайтаринг, қайтаринг
дўстим,
Ҳаммаси яхшилик, яхшиликкадир!
Орқадан дўстингиз ханжарин
санчса,
Пишган хосилингиз тепкилаб
янчса,
Ишонган инсонлар, турткилаб
қочса,
Бир гапни қайтаринг, қайтаринг
дўстим,
Ҳаммаси яхшилик, яхшиликкадир!
Омад гоҳи кулиб, гоҳи кулмаса,
Яхшилик қилсангиз, биров
билмаса,
Бошингиз чангаллаб, сочни
юлмасдан,
Бир гапни қайтаринг, қайтаринг
дўстим,
Ҳаммаси яхшилик, яхшиликкадир!
Баҳорда боғингиз, гулламай
қолса,
Ёзда офтоб сизга, нур сочмай
қолса,
Қишда қора булут, аримай қолса,
Бир гапни қайтаринг, қайтаринг
дўстим,
Ҳа