Ҳаж мавсумида Мино водийсида фалокат юз берди – икки томондан келаётган минглаб ҳожилар бир-бирига тўқнашиб кетиб, тиқилинчда жуда кўп одам ҳалок бўлди. Ўша воқеада омон қолган бир мисрлик ҳожи ҳикоя қилади:
«Тўқнашув бир соатлар чамаси давом этди. Баъзи одамлар тек турган ҳолида ҳам вафот топди. Ҳеч ким ҳеч нарса қила олмай қолди. Бу даҳшатли ҳодисага гувоҳ бўлган одам Қиёмат кунидаги қўрқинчларни бироз ҳис қилган бўлса керак. Тиқилинч, ур-тўполон бироз кучайгач, издиҳомда ҳожиларнинг эҳромлари ечилиб, тушиб қола бошлади. Баъзилари батамом яланғоч бўлиб қолишди. Аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисда Қиёматнинг кўриниши хабар берганларидек, бирор одам бошқасининг авратига қарай