✍🏼 ҚИЗ ҚАДРИ
(жуда ибратли ва таъсирли)
Мактабларнинг бирида жуда гўзал муаллима бор эди. Жуда латофатли бўлса-да, ҳануз турмушга чиқмаган, балки умуман оила қуриш нияти ҳам йўқдек эди. Ҳамкасблари ундан: “Нима учун турмушга чиқмагансиз? Ахир жуда гўзал қизсиз?” – деб сўрашди.
У эса шундай деди: “Бир аёлнинг бешта қизи бўлиб, олтиничисига ҳомиладор эди. Эри унга: “Агар бу сафар ҳам қиз бўлса, уни ўз қўлларим билан уйдан чиқариб ташлайман”, – деб таҳдид қиларди. Бахтга қарши аёл олтинчи қизини дунёга келтирди. Эри ҳам сўзининг устидан чиқиб, олтинчи қизни қўлига олиб, Хуфтон намозидан кейин масжид остонасида қолдирди. Бомдод намозидан аввал келиб қараса, чақалоқ қўйиб кетган жойида турибди