9 кун (202 соат) давомида 7 қаватли бинонинг тагида, кўчкилар орасида қолиб кетган эру-хотин (қаҳраманмарашлик Ҳидоят ва Муҳаррам Пўлат) нинг ҳикояси бутун Туркиянинг кўз ёшларга ғарқ этди:
"Зилзиладан сўнг уйимиз тамоман қулаб тушди. Аёлим билан ётоқхонамизда кўчкилар остида қолгандик. Қўлимизда 6 ойлик чақалоғимиз бор эди.
Бошқа икки фарзандимиз ўз хоналарида девор остида қолиб ўша вақтдаёқ ҳалок бўлишди.
Қоронғи кўчкилар остида бизга телефоннинг фонари катта ёрдам берди. Охирги кунларда у ҳам ўчди. Оғиз-бурнимизга чанг тупроқ тўларди. Нафас олиш қийин эди.
У ердан вазелин топдик. Очлик чидаб бўлмас ҳолга келганда уни ейишга мажбур бўлдик. Охирги кунларда Аллоҳнинг инояти билан к