МЕНИ ҒИЙБАТ ҚИЛИБ ЮРГАНЛАР
Мирзо КАРИМ
Гўё мендан кулиб юрганлар,
Гап-сўзида илиб юрганлар.
Умрингиздан барака топинг,
Мени ғийбат қилиб юрганлар!
Гуноҳларим тўкилиб турсин,
Хасад деган балолар қурсин,
Топганингиз тўйга буюрсин,
Мени ғийбат қилиб юрганлар!
Ёмонлигим дунёга йўйинг,
Шуҳратига шонига тўйинг,
Ўзингизга бир қараб қўйинг,
Мени ғийбат қилиб юрганлар!
Майли бошим чиқмасин ғамдан,
Топилмасин сиз каби ҳамдам,
Омад тилай сизга Эгамдан,
Мени ғийбат қилиб юрганлар!
Керак эмас менга тожу тахт,
Ҳақ қулиман битта ўлим нақд,
Сизга ўхшаб қолмаганим бахт,
Мени ғийбат қилиб юрганлар!
Қўйинг дейман, гоҳида кулиб,
Не керакдир, сочингиз юлиб,
Беш кунгина дунёга к