Кечир энди тор кўчангдан ўтолмайман,
Кечир ортиқ соғинч заҳрин ютолмайман,
Бу омонат жонни сенга тутолмайман,
Мени кечир сени бахтли қилолмадим.
Умидларим шамдек ёниб сўнар бўлди,
Қалбим аста сенсизликка кўнар бўлди,
Муз кафтимга армон қуши қўнар бўлди,
Мени кечир сени бахтли қилолмадим.
Кимдир сендан ширин бахтин топиб кетди,
Орзуларим илдизларин чопиб кетди,
Тушун виғонларим еру кўка етди,
Мени кечир сени бахтли қилолмадим.
Гоҳ хаёлинг олиб қочса мен томонга,
Тушингда ҳам бўйламагил мен ёмонга,
Гул умрингни увол вилдинг мен нодонга,
Мени кечир сени бахтли қилолмадим.
Кечир энди тор кўчангдан ўтолмайман