Ўргат менга сенсиз яшашни,
Бахтсизликни бахт деб аташни.
Юракларнинг оғриқларига,
Парво қилмай қўлни силташни !
Ўргат менга ғамни дўст билиб,
Айрилиқни бўйнимга илиб,
Сирдош бўлиб соғинчлар билан,
Қарши олай аламни кулиб !
Ўргат менга сенсиз яшашни,
Ўпиб суйсин кўзларим ёшни,
Кўксим додлар чекмасин асло,
Юрагимга жойлагин тошни !
Меҳр нима танимай ўтай,
Қахрларга бошимни тутай,
Ўргат менга хиссиз яшашни,
Телбаликни бахтим деб атай !
Сенсизликга кўнолмаябман,
Бир тошдайин яшолмаябман,
Ўргат менга ишқдан кечишни,
Ёлғиз ўзим эплолмаябман !!!
Ўргат менга қалбсиз яшашни......
Бахтсизликни бахт деб аташни ....