Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Бирлашган Араб Амирликларидан одам савдосида айбланиб қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл депортация қилинди, деб хабар берди Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси. Хабарда таъкидланишича, 2013 йилда Ўзбекистонни тарк этган аёл Интерпол томонидан халқаро қидирувга берилган эди. У 9 йиллик қидирувдан сўнг ушланган.
У яхши ҳақ тўланадиган ишга ўрнатиш ваъдаси билан ўзбекистонлик аёл-қизларни Бирлашган Араб Амирликларига олиб чиққан. Бу ерда уларнинг паспортларини олиб қўйиб, фохишалик билан шуғулланишга мажбур қилган.
Гумонланувчи аёлни қидириш ишлари Интерпол Миллий марказий бюроси ва Бухоро вилояти ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда амалга оширилган.