Бунёдкорда кун қора ботди,
Дайди тӯфон охири ётди,
Ҳаммамизда қон босим ортди,
Тополмадик бир зум ҳаловат.
Йӯқ, "Тактика" тушмади ишга,
Тишлар қаттиқ қайрилди тишга,
Ҳаққинг йӯқдир асаб бузишга,
Сен футболга битилган офат.
Зӯр ютқиздинг, Кел кӯр ютқиздинг,
Гапир қандай команда туздинг,
Сен бир элни байрамин буздинг,
Ва бизчалик чекмадинг заҳмат.
Ӯша таркиб кутилган таркиб,
Қайта - қайта ютилган таркиб,
Сӯрашсалар автори ким деб,
Мураббий деб айтиш маломат.
Рақиб шунча яратди имкон,
Ғалаба деб яшадик ҳар он,
Гол уролмас бирор бир ӯғлон,
Ӯйлаб топдинг шунақа одат
Тӯрт йил увол, мухлислар увол,
Сен "иблислар" кӯрмайсан завол,
Ӯйин бошла, таркиб туз ҳалол,
Шунда сени тарк