Исломда қандай куёв танлаш бўлса, худди
шундай равишда келин танлаш керак. Баъзи
бир инсонлар келинни чиройига қараб,
баъзилари молмулкига, кейингилари насл
насабига қараб ўлчашади. Лекин инсонларнинг
ичида унинг хулқи ва динига қараб
танлайдиганлар ҳам бор. Мана шу охирги
танлаш усули Ислом чорлаган усулдир.
Бу ҳақда Пайғамбаримиз (с.а.в.) айтдилар:
« Аёл тўрт нарса туфайли никоҳга олинади:
гўзаллиги, молдунёси, насл-насаби ва дини
учун. Бас, диндоридан ол, қўлинг тупроққа
тўлгур! » (Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Насоий
ва Ибн Можа ривоятлари).
Инсонлар аёл кишида мавжуд бўладиган тўрт
сифат – чирой, мол, наслнасаб ва динига
қараб рағбат қиладилар. Мана шу нарсаларга
ҳадиси шариф далолат қил