Aллоҳ инсонларни ҳидоят йўлига чақириш учун бир-қанча пайғамбарлар юборган. Барча пайғамбарларнинг вазифалари инсонларни зулматдан ёруғрикка, жоҳилликдан ҳидоятга чақиришдир.
Мана шу таълимнинг энг охиргиси Ислом дини бўлиб, унинг мукаммал дастури эса Қуръони карийм ва Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)дирлар. Чунки бу ҳақида муборак ҳадисларда шундай марҳамат қиладилар:
قال رسول الله (ص و): ولا نبي بعدي
Яъни: "Мендан кейин пайғамбар йўқ" деб, марҳамат қилдилар. Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг таваллуд топган саналари милодий 571-йил, қамарий ҳисоби бўйича Рабиъ-ул аввал ойининг 12-куни, душанбада таваллуд топганлар. Бу зотнинг дунёга келишларида бир қанча мўъжизалар рўй берган: У зот туғилганларида б