Ибратли ҳикоя: Тилакка зор тиланчи...
Кунлардан бир куни тиланчи бир йигитчанинг йўлини тўсди. У ҳеч бир сўз демай, йигитчага қоқшоқ қўлини чўзиб, тиланди.
Йигитча шошиб қолди, дарҳол чўнтакларини кавлаштирди. Аксига олиб, унинг ёнида на ҳамёни, на бирон қимматга эга буюми бор эди. “Асл шойидан тикилган дастрўмолимни бераман”, деган ўйда яна чўнтакларини ағдарди.
У бугун уйидан жуда шошиб чиққан, ҳаттоки, дастрўмолини олишни ҳам унутган экан. Йигитча бу ҳолдан қаттиқ хижолат бўлди, беихтиёр ҳамон ўша алфозда турган тиланчига қўл узатди, унинг қуришиб, чангакдек қотган панжасини икки кафти орасига олиб маҳкам сиқди ва маҳзун жилмайиб, шундай деди:
— Айбга буюрмайсиз, биро