#Қатъият.
Мусулмон киши рамазон ойида қўлидан
келганича солиҳ амаллар қилиб қолишга қатъий қарор қилмоғи лозим. Одатда шайтон “шошма, рамазон ҳар йили келса, бу йил бўлмаса келаси йил яхшилаб тавба қилиб оласан”, деган васвасалар билан инсонни йўлдан уришга ҳаракат қилади. Асло ва асло шайтоннинг бу тузоғига тушманг! Ўтган йили рамазон ойида биз билан бирга ўтирганларнинг қанчалари бу йил орамизда йўқ,
қанчаларини ўз қўлимиз билан тупроққа қўйиб келдик, ахир?! Шу йил рамазон ойининг рўзасини тутишни орзу қилган қанча-қанча одамлар эса қабрда ётибдилар.
#Дуо
Солиҳлардан бири:
"Аллоҳим, ризқимда барака бер", деб дуо қилар эди.
Шунда бир киши: "Нима учун Аллоҳим, менга ризқ бер", деб айтмайсиз?” деди.
У зот: "Аллоҳ таоло барча тирик жонзотнинг ризқини таъмин этган, Унинг зиммасидадир. Мен фақат ўша ризқнинг баракасини сўрайман. Барака Аллоҳнинг махфий аскарларидан бири бўлиб, уни хоҳлаганига жўнатади. Агар ўша барака молга тушса, у кўпайиб кетади. Агар фарзандга тушса, солиҳ бўлади. Тана аъзоларига тушса, кучайтириб юборади. Қалбга тушса, бахтиёр қилиб юборади", деди.
Аллоҳим! Бизга ато қилган барча нарсада баракангни ёғдир.