Сохта мехрибонларимга.
Қадримни билмаган қадрдонларим,
Мехри сохта бўлган мехрибонларим.
Сиз билан ўтганди қанча онларим,
Хамиша Ўзингиз эхтиёт қилинг.
Ғийбатим сизларга гулчамбар бўлсин,
Бекорчи бекалар ғийбатхам ўлсин.
Гапириб чарчаманг кўнглингиз тўлсин,
Хамиша Ўзингиз эхтиёт қилинг.
Сохта кулгуйингиз бираам ярашган,
Нигохингиз хар кун қахр талашган.
Сизни йўлингизда кўплар адашган,
Хамиша Ўзингиз эхтиёт қилинг.
Орқамдан урасиз ўткир пичоқлар,
Хасадга тўладир сизда қучоқлар.
Қазиб чарчамайсиз тил билан чохлар,
Хамиша Ўзингиз эхтиёт қилинг.
Ортимдан сўзлайсиз демак ортдасиз,
Хушёрроқ юраман доим ёддасиз.
Биз кичкина ОДАМ сизлар каттасиз,,
Хамиша Ўзингиз эхтиёт қилинг