Уйланганлар: «Қанийди уйланмаган бўлсам», дейди.‼️
Бўйдоқлар: «Қачон уйланиб, тинчир эканман», дейди.‼️
Бойлар: «Қанийди тинч, хотиржам бўлсам», дейди.‼️
Камбағаллар: «Қанийди бой-бадавлат яшасам», дейди.‼️
Кексалар: «Қанийди ёшлик бир кунгинага қайтиб келса», дейди.
Ёшлар: «Қанийди ёш бола бўлиб қолсам-да, ғамим фақат ўйнаш бўлса», дейди.
Болалар: «Қачон улғаяр эканман», дейди.
Тириклар: «Қани эди ўлиб, бу дунёнинг ғам-ташвишларидан қутулсам», дейди.
Ўлганлар: «Қанийди яна ҳаётга қайтиб, қўлдан бой берган нарсамни тўлдирсам», дейди.
Кечирасиз-у, биродарлар, қачон қаноат қиламиз?