Муносиб жавоб!
"Жаҳаннамда ҳаво бунданда иссиқроқ бўлади"
Бугун ҳаво ҳарорати Киевда анча юқори даражада бўлди. Мен одатдагича пешиндан сўнг дўконимга қўшни бўлган бозорчага ўтиб, шавурма учун помидор, бодринг харид қилмоқчи бўлдим. Бозорчада Озарбайжонлик йигитлар сабзавот маҳсулотларини сотиш билан шуғулланишади.
Бозорчага бир неча қадам қолганида қизим Фатиманинг дугонасининг онаси бўлмиш Ислом динини қабул қилган Юлия исмли украинка аёлга кўзим тушди. Мен яшайдиган районда ўзини аёллар косметик салонига эга бўлган бу муслима исломий кийиниши билан ҳаммадан ажралиб туради.
Савдо растасига борганимда мусулмонча кийиниб рўмол ўраган бу аёл ерга қараган ҳолда одатдагича менга: Ассалом