#odob#ahloq #хадислар#китоби 59. Қайси бир мўмин иккинчи бир мўмин биродари бошига тиғ кўтарса, Аллохнинг фаришталари то ўша тиғни қайтариб ўрнига қўймагунча лаънат айтиб турадилар.
#odob#ahloq хадислар китоби 58. Қайси бир халқдан қирқ киши ва ундан зиёд одамлар бирор ишга гувоҳлик берсалар, Аллох уларнинг гувоҳликларини қабул этади.
#odob#ahloq
хадислар китоби 57.
Бир жойда вабо касали бор деб эшитсаларинг,
ўша жойга кирманглар.
Агар сизлар яшаётган жойга вабо келса,
ўша ердан қочиб чиқиб кетманглар.
#odob#ahloq
хадислар китоби 56.
Мендан ривоят қилинган бирор ҳадисни эшитганларингизда дилларингизга таниш,
баданларингизга таъсир қиладиган ва ақлларингизга сиғадиган бўлса,
демак,
у менинг айтган ҳадисимдир.
Аммо эшитган ҳадисларингиз бунинг аксидек бўлса,
демак,
у менинг айтган ҳадисим эмасдир.
#odob#ahloq
хадислар китоби 55.
Қўшниларингиз сизни яхши одам дейишаётган бўлса, демак, сиз яхшисиз.
Агар улар сизни ёмон одам дейишаётган бўлса, демак, сиз ёмон одамдирсиз.