Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Мулойим бўлсанг, латта экан деювчилар топилади. Қаттиққўл бўлсанг, бемехр, бағритошга чиқаришади. Илмдан гапирсанг амал хам қилиш керак дейишади. Амал қилсанг олдин яхшилаб ўрган дейишади.
Одамлар шундай биродар. Улар барибир гапиришади. Улар барибир тинч қўйишмайди. Улар барибир рози бўлишмайди. Сен уларга кўп хам ахамият берма! Сен сени Яратганни рози қилишга урин! Сенга хақиқий бахони У қўяди.