Ҳар бир ҳақдорнинг ҳаққини бер
___________
Абу Жуҳайфа Ваҳб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Салмон билан Абу Дардо розияллоҳу анҳумоларни биродар тутинтириб қўйган эдилар.
Бир куни Салмон Форсий розияллоҳу анҳу Абу Дардо розияллоҳу анҳуни кўргани борса, дўстининг аёли Умму Дардо зийнат кийимларини тарк қилиб, иш кийимларини кийиб олибди. “Нима бўлди?” деган эди аёл: “Дўстинг Абу Дардонинг дунёга, яъни аёлларга эҳтиёжи йўқ”, деди.
Бироздан сўнг Абу Дардо розияллоҳу анҳу келди. Меҳмонга таом олиб келинди. Салмон: “Ўзинг ҳам олмайсанми?” деган эди, “Мен рўзаман”, деди. Салмон розияллоҳу анҳу: “Сен емасанг, мен ҳам емайман”, деди. Ярим тунда А