Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
ИБРАТЛИ ХИКОЯ. ШАЕХ ВА ЧУПОН БОЛА
Салафларимиздан бирлари сафарда кета туриб, яйловда қўй боқиб юрган тамйиз* ёшидаги болага дуч келди. Ҳаёлидан бу болага ачиниш ҳиссини ўтказди, таълимдан узоқ қолиб, ёшлигидан қўй боқишга машғул қилинганидан ачинди. Унга Раббини танитиб қўйиш мақсадида яқинлашди. Салом аликдан сўнг болага шайх шундай деди:
- Холиқингни танийсанми?
- Холиқини танимаган махлуқ махлуқми?! деди гўдак.
Шайх жавобнинг теранлигидан сергак тортди ва буни билдирмай яна сўради:
- Қаердан танийсан?
- Шу қўйлардан танийман! – деди у. - Юзта қўйим бор. Уларни ўтлатаман, чанқасалар сувга олиб бораман, кеч тушгач эса қўрага ҳайдайман. Шу юзта қўй учун бир тарбиячи зарур экан, б