🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹
💫ЭРКАКНИНГ ҚАРЗДОРЛИГИ ☝️
Аёлга беписанд қараб, гуноҳга ботмангиз.
❗️Энг кичик мисол, ҳар гал ювиниб чикканингизда аёлингиз қўлингизга сочиқ тутган пайтлар бўйингиз бир газ ўсмайдими?
❗️Сизни юқорига ўтказиб, ўзи пойгакка чўккалаганда ўзингизни подшоҳ сезмайсизми?
❗️Гуллаб турган бодом новдасидай бир аёлнинг эшигингиздан бош эгиб кириб, кўзингизга жавдираб, ҳаёт-мамотини сизга бағишлаб, қаттиқ остонангизга бош қўйиб яшай бошлашининг ўзи сизни кўкларга кўтармайдими?
❗️Ўзининг неларнидир қумсаётган кўнглини ерларга кўмиб қўйиб, таомни сизга-ю, ота-онангизга ёқадиганини пиширса.
❗️Сиз хуш кўрадигандек чой дамласа, сизни дидингизга мослаб дастурхон безаса!