Хоннинг қизи Хонзода,Бойнинг қизи Озода,Димоғлари фазода, Кимни севсамбўларкан? Заргар қизи Зарифа, Шогирди-да Шарифа, Бунча гўзал Ҳанифа, Кимнисевсам бўларкан? Ягона, у — ягона,Дурдонага дугона, Бўлиб Мажнун девона,Кимни севсам бўларкан? Сочи толимМоҳира, Жуда золим Нодира, Билмас ҳолимСобира, Кимни севсам бўларкан?Гулсорами, Гулнора, Диёрами, Дилдора,Ҳаётимда илк бора, Кимни севсамбўларкан? Ойдиной юзлари ой, Ҳуснияҳуснга бой, Гулбаҳорми, Гулчирой, Кимнисевсам бўларкан? Гултутдим Гулхуморга,Дил тутдим Дилхуморга, АйтмангларЗулхуморга, Кимни севсам бўларкан? Кимгабоғлайин ришта? Эҳ, севиш ҳам бир иш- да!Дўстларим, бир кўришда Кимни севсамбўларкан? Бағрим бўлди-да қонлар,Атрофимда жононлар,