ЭРНИ ЎЗИГА ЖАЛБ ҚИЛИШ ЙЎЛЛАРИ.
Бу тавсияларни муслима аёллар учун тақдим этамиз. Уларга амал қилиш билан хотин эрини сеҳрлаб, мутлақо ўзига қаратиб олиши турган гап. Бу иш Аллоҳ таоло ҳалол қилган нарсалар билан бўлади:
– Аёл фақат эри учун зийнатлансин;
– эрига бирон-бир хунук нарсани кўрсатмасин;
– эри ундан фақат ширин ҳидларни туйсин;
– ҳамиша гўзал табассумли бўлсин;
– эрига, унинг яқинларига фақат яхши сўз айтсин;
– эрининг молини, шаънини муҳофаза қилсин;
– фарзандларига меҳрибон, шафқатли бўлсин;
– Аллоҳга осий бўлмайдиган ишларда эрига итоат этсин.