Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Автобус тиқилинч...
Оёқ қўйиш тугул, хатто нафас олишга ҳам қийналади киши. Шундай шароитга мослашганча, деразадан атрофни томоша қилиб кетаётгандим. Бир пайт ўзи тор бўлиб турган жойга чиройликкина қиз келиб суқулди. Рости, асабларим баттар таранглашди. У қиз эса бамайлихотир телефонини ўйнаб кетар, ҳеч нарсага парво қилмасди.
Тасодифан қизнинг телефон экранига кўзим тушиб қолди. Биламан, ўзганинг шахсий маълумотларини ўғиринча кўриш яхши эмас. Аммо шу онда қизиқишим кучлилик қилиб, телефондан кўз узолмай қолдим.
Қиз аввал барча учун таниш "Одноклассники" ижтимоий тармоғига кирди. Исмига "Муслима,Муслима" деб ёзиб олибди. Асосий расмда эса бир ҳижобли қизнинг сурати. Шундан кейин қизга с