ОЙИ, МЕН КЕЛДИМ...
Ойи, мен келдим... Эшитяпсизми, ойи, мен яна келдим...
Қаранг, ойи тағин кўклам кирди. Эсингиздами, ҳар йили баҳор кириши билан сизни далага олиб чиқардим. Сиз чарақлаган офтобни, тиниқ осмонни, кўм-кўк майсаларни кўриб қувонардингиз.
Эсингиздами, невараларингиз териб келган бойчечакларни кўзингизга суртиб, «омонлиқ- сомонлиқ» қилардингиз... Бугун... ўзингизнинг устингиздан бойчечак ўсиб чиқибди...
Йўқ, йўқ, ойижон... Йиғлаётганим йўқ. Биламан, мен йиғласам, сиз безовта бўласиз. Ҳозир... ҳозир ўтиб кетади. Мана, бўлди...
Эрталаб- чи, ойи, ёмғир ёғди. Қаттиқ ёмғир ёғди. Сиз баҳор ёмғирини яхши кўрардингиз... Кейин офтоб чиқиб кетди. Қаранг, офтоб чарақлаб ётибди...
Э