УМР!!!! Хар кун бир хил ботади к,уёш, хар кун тонглар отаверади. Умр – кўздан юмалаган ёш, Сўрамасдан ўтаверади. Бу дунёга келтирган Ўзи, Яна Ўзи олиб кетгувчи. Биз билган шу “бир умр” сўзи – Шамдек ёниб, шамдек ўчгувчи. Хар кун тонглар отаверади, хар кун бирдай ботади к,уёш. Умр – карвон. Кетаверади. То тупрокка к,ўйилгунча бош. “Аттанг”ларга тўла бу дунё, Тўлиб кетган “эссиз”лар билан. Осмонлардан тушгандек гуё Кимлар нолир турган еридан. Кимдир пули борлигига шод, Кимдир хурсанд баFрингни тилиб. Яна кимдир яшар умрбод Тирикликка шукрлар к,илиб. Аммо хар кун ботади к,уёш, хар кун тонглар отаверади. Умр номли битта к,аламк,ош Тутк,ич бермай кетаверади. Гохо хурсанд, гохида нолиб, Дарё, жилF