Т А Ҳ С И Н (болалигимга)
Серташвиш умримнинг ярим асрида,
Яна бир қўмсадим бўлиб ҳавасманд.
Болалик дунёсин сирли қасрида,
Болалигим, сени қилмабман писанд.
Танамиз оловдан яралган каби,
Қуёшча ҳарорат бор эди бизда.
Мурғак қалбимиз-ла ўйлардик балки:
"Ҳаммаси, ҳаммаси ўз измимизда".
Маҳаллалар оша қайтардик уйга,
Кунда неча жойни босганмиз яёв !
Ҳар соат тушардик минг турли кўйга,
Жиловсиз тулпордай эдик-да асов.
"Боласан-да,бола" дердилар бизни,
Ўйинларимиз бор эди кўп қизиқ.
Гоҳо унутардик ўз уйимизни,
Кўчани тутарди чоп-чоп, қийқириқ !
Гоҳ футбол, гоҳ "оқми ёки кўктерак",
"Бекинмачоқ" ёки бўларди "Лопта".
"Тухум беркитди"да ким эмас зийрак ,
"Жамбил жинни" эди у ў