Сенинг жонинг оғрир, оғрийди кўнглим, Ҳаққим йўқ хавотир олмоққа сендан. Сени йўқламоққа, борламоққа ҳам, Ҳатто ранжимоққа ҳаққим йўқ бундан. Балки оғригансан мени соғиниб, Ҳаққим йўқ кўнглингга бўйлаб кўрмоққа. Ҳаққим йўқ йиғлашга сен деб оғриниб, Ва ҳатто бу ҳақда ўйлаб кўрмоққа. Ҳаққим йўқ ишларга кўмилгим келар, Айтгил, нима қилай мен ҳадсиз одам. Сенли орзуларга чўмилгим келар, Ҳақдан сўролмайман мен ҳақсиз одам.