ЯХШИ ОДАМ ҲАММАСИГА ЕТАР ЭКАН!
Бу дунёда ёмон одам йўқ дегандим,
Бу дунёдан менинг кўнглим тўқ дегандим.
Мана бугун ёмон ҳам бор деб турибман,
Айтганимни битта ўзим еб турибман!
Энди билсам ярим йўлда ташлаб кетар,
Яхши қолиб ёмон йўлга бошлаб кетар.
Мана бугун ярим йўлдан чиқиб олдим,
Ярим йўлда ёмғир, дўлдан чиқиб олдим!
Узоқлардан қир кўринса тоғдир дебман,
Ҳас кўринса шодлигимдан боғдир дебман.
Мана бугун қанча тоғлар пастлаб кетди,
Боғ деб билган гулзорларим хаслаб кетди!
Бу одамлар фақат тилда айтар экан,
Айтганидан қараб туриб қайтар экан!
Мана энди тилларимда айтаяпман,
Қараб туриб айтганимдан қайтаяпман!
Энди билсам ҳамма ўзин ўйлаб яшар,
Ўтиб кетсанг йўлларингга бўйлаб яшар!
М