_____ /// Бир эркак киши ўғил фарзандлик бўлди. Қачонки, гўдак 2 ёшга тўлганида эса у вафот этди.
У фарзанди учун жуда қаттиқ қайғуга ботади.
Шундан сўнг эса, унинг аёли яна ҳомиладор бўлди ва у эркакка иккинчи (ўғил) фарзандни туғиб берди.
Ва қачонки, бу фарзанди ҳам бир ёшга тўлганида эса иккинчи бора фарзанд доғи билан мусибатланади.
Нечта фарзанд доғига сабр қиляпти?
Иккита... ота икковини ҳам ўз қўллари билан дафн этади.
Шундан сўнг, Аллоҳ у эркакни кетма-кет тўрт қиз фарзанд билан мукофотлайди.
Бу қизлар ҳам бирин кетин вояга етишади, каттаси турмушга чиқади. Қизини турмушга чиққанининг гувоҳи бўлган отанинг хурсандчилиги чексиз эди. Аммо бу хурсандчилик ҳам узоққа чўзилм