🌴🌴🌙Рамазонни кутиб олиш учун 10 насиҳат🌙🌴🌴
🗃Биринчи насиҳат: Рамазон ойига соғ-саломат етиб олишни Аллоҳдан ёлвориб сўранг. Чунки саломат киши рўза, намоз, дуо ва бошқа ибодатларни кўпроқ қилиш имконига эга бўлади. Анас инб Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эй Аллоҳим! Бизга Ражаб ва Шаъбонда барака бергин, Рамазонга етказгин!», деб дуо қилардилар.
Салафи солиҳ Рамазондан олдин "Бизни Рамазонга етказ" деб дуо қилишар, Рамазондан кейин эса "Биздан ибодатларимизни қабул эт", деб дуо қилишарди.
Рамазон ҳилолини кўрганингизда ушбу дуони қилинг: «Аллоҳу акбар, Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил амни вал ийман вассаламати вал ислам, ваттав