Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповнинг айтишича, бу йилги пахта йиғим теримига 18 ёшга тўлмаганлар, мактаб ва бошқа таълим муассасалари ўқувчилари ҳамда тиббиёт ходимларини жалб этиш қатъиян тақиқланади.
Бу ҳақда Абдулла Арипов 5 сентябрь куни пахта йиғим-теримига бағишланган ҳукумат селекторида маълум қилди.
Бош вазир, шунингдек, пахта термига аҳоли ҳам мажбуран жалб қилинмаслини билдирди.
У агар пахтага мажбурлаш ҳолатлари қайд этилгудек бўлса, "тегишли чоралар" кўрилишини таъкидлади.
Мажлисда теримчиларни тушлик, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, уларни олиб келиш ва олиб кетиш фермер хўжаликлари зиммасига юкланиши маълум қилинди.
БОЁВУТ. "Сирдарё вилояти Боёвут шаҳарчаси Беруний маҳалласи Шодликсевар кўчасидан ёзмоқдаман. Кўчамизда симёғоч йўқлиги сабаб икки кўча наридан электр токи тортиб келганмиз. Ишонасизми, бу ҳол 20 йилдан бери давом этиб келмоқда. Қишда лампочкалар помидорга айланади, электр токи пасайиб кетади. Музлаткич ва печкаларни ишлатиш эса орзуга айланган! Боз устига, икки кўча наридан тортилган симлар ҳаёт учун хавфли. Бу масалада бир неча бор туман ва вилоят ҳокимиятига, прокуратурага мурожаат қилганмиз. 2019-2021 йиллар дастурига кирган, дейишмоқда. Унгача кўп сонли аҳоли қандай кун кечиради?"