Бир киши дўконга кириб бананнинг нархини сўради:
- Банан қанча туради?
- Ўн икки динор.
- Олмачи?
- Ўн динор.
Шу пайт дўконга маҳаллада турадиган бир кампир кирди ва банан ва олманинг нархини сўради. Сотувчи унга банан уч динорлигини, олма эса икки динорлигини айтди. Кампир "алҳамдулиллаҳ, болаларим мазза қиладиган бўлишди", деди. Олдин кирган киши сотувчининг бу ишидан ғазабланиб кўзлари қизарди. Сотувчи унга қизишмай туришини ишора билан англатди. Кампир оладиганини олиб дўкондан чиққач у кишига деди:
"Аллоҳга қасамки, мен сизни алдамадим, сизга хиёнат қилмадим. Бу кампирнинг тўртта етими бор. Ҳеч кимдан ёрдам олишни хоҳламайди, иффатли. Неча бор ёрдам бермоқчи бўлдим, кўнмади. Кейи