CОҚОЛИМНИ СОҚОЛИ ЙЎҚ ГАПИРМАСИН
Сизга нима? Савлат тўкиб юрибмада,
Ишларимга бегонлар суқулмасин,
Қўйсам соқол, суннат дея қўйибманда,
Cоқолимни соқоли йўқ гапирмасин.
Соқолни мард эркак деган қўядида,
Тук бўлса хам унга асло тегилмасин,
Аёлларга шундай эркак ёқадида,
Cоқолимни соқоли йўқ гапирмасин.
Ундан кўра Фотошопда қўйиб кўринг,
Иягизда тери ранги кўринмасин,
Соқол қўйиш мўминга хос, билиб қўйинг,
Cоқолимни соқоли йўқ гапирмасин.