..... Зикрингиз қабул бўлишини хоҳласангиз
ЗОКИРНИНГ ОДОБЛАРИга риоя қилинг!
________________
Зикр қилувчининг ўзига яраша одоблари мавжуд. Ўша одобларга риоя
қилган ҳолда адо этилган зикрнинг қабул ва ижобат бўлишидан умид қилинади.
1). Аллоҳ таолодан зикрга ёрдам сўраш керак.
2). Зокир таҳоратли бўлиши керак.
3). Фазилатли маконларни ихтиёр қилиш керак.
Масалан, масжид, Ҳарамайни шарифайни (икки ҳарами шариф) ва шунга
ўхшаш жойлар.
4). Фазилатли вақтларни ихтиёр қилиш керак.
Имом Нававийнинг айтишларича, зикр учун энг афзал вақт бомдод намозидан кейинги вақтдир. Ўша вақтда фаришталар ҳозир бўладилар.
Шунинг учун ҳам Имом Молик:
...... «Бомдод намозидан то қуёш чиққунча
гап